Футзал: “Локомотив” 7-турда “Қўқон-1912” билан баҳс юритди

Куни кеча футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида 7-тур беллашувлари ўтказилди. Анчагина қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой тарзда кечган 2 кунлик ўйинларда “Локомотив” футзалчилари Қўқонга сафар уюштиришди.

Дастлабки ўйинда “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган бўлса, иккинчи кунги баҳсда омад мезбонларга кулиб боқди.

 

“ҚЎҚОН-1912” – “ЛОКОМОТИВ” – 5:6 

Қўқон шаҳри. БЎСМ спорт мажмуаси. 76 томошабин.

Ҳакамлар: Сергей Петров (Тошкент), Азиз Каримов (Тошкент вил.), Рахматулло Шуҳратов (Фарғона), Жасур Қудратов (Самарқанд).

Голлар: Ш.Исчанов (14, 21, 32), О.Холиқов (15), С.Мирзааҳмедов (31) – М.Аҳаджонов (5, 13, 26), А.Солихов (15), Ш.Шокаримов (20), А.Элмуродов (25).

Огоҳлантиришлар: М.Валиев (19), Л.Сафоев (38) – Б.Пайзуллаев (19), М.Аҳаджонов (27).

 

 

“ҚЎҚОН-1912” – “ЛОКОМОТИВ” – 4:2

Қўқон шаҳри. БЎСМ спорт мажмуаси. 81 томошабин.

Ҳакамлар: Сергей Петров (Тошкент), Азиз Каримов (Тошкент вил.), Рахматулло Шуҳратов (Фарғона), Жасур Қудратов (Самарқанд).

Голлар: Ш.Исчанов (8, 18), Собир Мирзааҳмедов (24), Одилжон Холиқов (28) – Акмал Элмуродов (25), Шоҳруҳ Шокаримов (37).

Огоҳлантиришлар: Акмал Элмуродов (34, “Локомотив”).

 

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” футзал жамоаси навбатдаги баҳсларини 19-20 май кунлари ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши ўтказади.