Артур Геворкянни табриклаймиз!

Бугун 22 ноябрь, “Локомотив” футбол клубининг етакчи ўйинчиларидан бири Артур Геворкян ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Туркманистон миллий терма жамоаси ва “Локомотив” футболчиси бугун 32 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан Артурни “Локомотив” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда мухлислар номидан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Артур, туғилган кун муборак бўлсин!