“Локомотив” – “Бухоро” ўйини олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

11 май куни “Локомотив” PEPSI Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасида “Бухоро”га қарши баҳс олиб боради. 

Бугун мазкур учрашув олдидан ўйин комиссари, назоратчиси ҳамда ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйиннинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Қолаверса, жамоаларнинг либослари ранги аниқлаб олинди.

Унга кўра, “Локомотив” эртанги баҳсни оқ рангдаги либосда ўтказади. “Темирйўлчилар” дарвозабони қора рангдаги формада майдонга чиқади. Бухороликлар эса тўқ кўк рангдаги формада ўйнайди. Меҳмонлар посбони эгнида қирмизи рангли либос бўлади.

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” – “Бухоро” ўйини 11 май куни пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:30да старт олади.