Икром Алибоев: “Бухоро”ни мағлуб этмоқчимиз

“Локомотив” – “Бухоро” учрашуви олдидан “темирйўлчилар” жамоасининг моҳир ярим ҳимоячиларидан бири Икром Алибоев клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди: 

– Ушбу учрашувга тайёргарлик жараёни аъло даражада кечди. Жамоамизнинг охирги ўйинлардаги ғалабалари бизга ўз кучимизга ишончни қайтармоқда. Шу сабабдан ҳам жамоамизда кайфият айни пайтда анча яхши. “Бухоро” билан ўйинда ҳам мақсадимиз – 3 очкога эга чиқиш ва ишқибозларимизни чиройли ғалаба билан хушнуд этиш, – деди Алибоев. 

ikrom alibaev uzbek player football