Бобур Йўлдошев: Фақат ижобий натижа қайд этиш ҳақида ўйлаяпмиз

“Локомотив” 11-турда ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади. 

Мазкур учрашувга “темирйўлчилар” жамоаси жиддий ҳозирлик олиб борди. Ўйин олдидан “темирйўлчилар” жамоаси ҳимоячиси Бобур Йўлдошев клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

– “Бухоро” жамоасига қарши бўладиган ўйинга яхши ҳозирлик олиб бордик. Йигитларда кайфият яхши. Барча фақат ижобий натижа қайд этиш тўғрисида ўйламоқда. Мураббийларимиз ҳам таъкидлаб ўтишди, “Бухоро” – анча шаклланган жамоа ва уларга қарши ўйнаш осон бўлмайди. Бироқ биз ўз кучимизга ишонамиз. Агар ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, албатта ижобий натижага эришамиз, – деди Йўлдошев.