“Локомотив” – “Бухоро”. Ўзаро учрашувлар тарихи

PEPSI Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган ўйинларидан бирида Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида “Бухоро”га қарши баҳс олиб боради. 

Мазкур жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликлари ҳамиша шиддатли курашларга бой тарзда кечиб келган. Ҳозирга қадар “Локомотив” ва “Бухоро” миллий чемпионатларимиз тарихида 24 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 13тасида “Локо” футболчилари ғалабага эришган. 6та баҳс эса бухороликлар фойдасига ҳал бўлган. Яна 5та учрашув дуранг билан ниҳоясига етган.

“Темирйўлчилар” жамоаси вакиллари ушбу рақиб дарвозасини ҳаммаси бўлиб 44 бора аниқ нишонга олишган. Ўз дарвозамиздан эса 29та гол ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2013 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ўз майдонида бухороликларни қабул қилган тошкентликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

lokomotivbuxorouchrashuvi

lokomotivtoshkentjamoasi

photo_2017-07-28_23-55-04

lokomotiv buxoro superliga