“Локомотив” – “Бухоро” учрашувини Темур Тўхтасинов бошқаради

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси навбатдаги учрашувини PEPSI Суперлигаси 11-тур учрашувлари доирасида “Бухоро”га қарши ўтказади. 

ПФЛ мазкур ўйинни бошқариб бориш вазифасини андижонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширди. Учрашув бош ҳаками – Темур Тўхтасинов.  Унга қанотларда Анвар Маражабов ҳамда Зиёдулло Абдураҳмонов ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини Тўрабек Суюнов бажаради.

 

11-тур / 11 май

“Локомотив” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Т. Суюнов (Сирдарё)

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: С. Қудратуллаев

 

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” – “Бухоро” баҳси 11 май куни соат 20:30да старт олади.  Ўйин “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.