«Локомотив» футболчилари картингда ўзаро беллашдилар

Пепси Суперлигасининг 10 турини сафарда “Нефтчи” клубига қарши ўтказиб йирик ғалаба билан қайтган “темирйўлчилар”га бир кунлик дам берилди. Жамоа рахбарияти мураббийлар штаби ва футболчиларни дам олиш кунини мароқли ўтказиш учун “Анҳор-Локомотив” паркига таклиф этди.

Локомотив” ҳомийларидан бири “Анҳор-Локомотив” парки ва “Axelon” картинг клуби авто майдончасига йиғилган мураббийлар ва футболчилар учун ўзаро 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро мусобақа ташкил этилди.

4 гуруҳда 10 нафар футболчи ва мураббийлар штаби куч синашишди ва хар бир гуруҳдан 2 нафар энг яхши натижа кўрсатган иштирокчи финалда иштирок этди.

Финал этапида Садриддин Абдуллаев, Диёр Турапов, Игор Елич, Марат Бикмаев, Ҳусниддин Ғофуров, Шухрат Муҳаммадиев ва Сардор Рашидовлар ўзаро беллашдилар.

Якунда эса Марат Бикмаев ҳаммадан тезроқ финиш чизиғини кесиб ўтган бўлса иккинчи ўрин Игорь Йелич ва учинчи ўрин Диёр Тураповга насиб этди.

Мусобақа якунида ғолибларга диплом, медаллар ва хар бир футболчига “Axelon” картинг клубига таклифнома тақдим этилди.

photo_2018-05-06_11-41-53

photo_2018-05-06_11-39-37

photo_2018-05-06_11-47-06

3-ўрин – Диёр Туропов

2-ўрин – Игорь Йелич

1-ўрин – Марат Бикмаев

Футболчилар ҳам ўз навбатида “Локомотив” футбол  клуби ва “Axelon” картинг клуби рахбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

photo_2018-05-06_11-53-03