Сўнгги турнинг марказий учрашувини Шерзод Қосимов бошқариб боради

22-23 ноябрь кунлари Олий лигада 30-тур учрашувлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Турнинг марказий беллашувида пойтахтимизнинг икки гранд жамоалари – “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боради.

ПФЛ мазкур учрашувда ишлайдиган ҳакам ва назоратчилар номини маълум қилди. Унга кўра, пойтахт дербисини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Мазкур матч 23 ноябрь санасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

 

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), В. Лушин (Гулистон), Р. Копадзе (Фарғона)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ПФЛ вакили: С. Ризаев.