Футзал: “Локомотив” 5-турни ғалаба билан якунлади

29-30 апрель кунлари футзал жамоалари мамлакат чемпионати 5-тур ўйинларини ўтказишди. 

“Локомотив” жамоаси футзалчилари бу турда “Қизилқум”ни қабул қилишди ва иккала ўйинда ҳам зафар қучишди. Дастлабки баҳсда 2:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи тўқнашув бўлса 8:1 ҳисобида якунланди.

 

“Локомотив” – “Қизилқум” 2:1

Голлар: Акмал Эшмуродов (13), Артур Юнусов (26) – Темур Раҳимов (36)

 

“Локомотив” – “Қизилқум” 8:1

Голлар: Аббос Элмуродов (12), Артур Юнусов (28), Акмал Эшмуродов (5),  Мирзоҳид Ҳайдархўжаев (8),  Музаффар Аҳмаджонов (6,  14), Рустам Темирхонов (31) – Азиз Раҳматуллаев (28 авг),  Аҳрор Умурзоқов (21)

 

“Локомотив” навбатдаги учрашувини 3-4 май кунлари ўз майдонида “Бухоро”га қарши ўтказади.