Ҳусниддин Ғофуров: Бугун ишқибозларимизни ғалаба билан хушнуд этмоқчимиз

“Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви олдидан “темирйўлчилар” жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди: 

– Олдинда бизни қизиқарли учрашув кутмоқда. Ўйинга жиддий ҳозирлик олиб бордик. Ҳозир Суперлиганинг деярли ҳар бир ўйини принципиал аҳамиятга эга. Шу сабабдан ҳар бир беллашувга имкон қадар пухта тайёрланишга ҳаракат қиляпмиз. Бугунги ўйинда ҳам мақсадимиз – фақат ғалаба қозониш. Жамоамиз ишқибозларини чиройли ғалаба билан хурсанд қилмоқчимиз, – деди маҳоратли футболчи клуб расмий сайтига.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” – “Пахтакор” тўқнашуви соат 20:00да “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

husniddin gafurov -uzb