Биласиз, ушбу ҳафта аввалида мамлакатимизда янги футзал мавсуми старт олган эди. “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтган олий лига 1–тур учрашувлари бугун ўз ниҳоясига етди.
“Локомотив” футзалчилари сўнгги учрашувни “Максам-Чирчиқ” жамоасига қарши ўтказди ва курашларга бой тарзда кечган беллашувда имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур қарама-қаршиликда 4:2 ҳисоби қайд этилди.
Олий лига
1-тур, 5-кун
19.11.2016
“Максам-Чирчиқ” – “Локомотив” 4:2
Голлар: И.Ропиев 9, 29, И.Мирзаев 10, Ф.Неъматов 38 – И.Шарипов 29, А.Солиҳов 40
“Максам-Чирчиқ” (биринчи бешлик): Равшан Абдужабборов, Фарҳод Неъматов, Максим Гуляев, Ихтиёр Ропиев, Баҳодир Аҳмедов.
Захира: Элёр Домлаев, Маҳмуд Алихўжаев, Ислом Юлдашев, Илҳом Мирзаев, Улуғ Турсунметов, Умид Шомирзаев, Шоҳрух Усмонов, Эркин Жўраев.
“Локомотив” (биринчи бешлик): Умиджон Усмонов, Артем Грабовский, Мирзохид Хайдархўжаев, Жавоҳир Ҳамидов, Илҳом Шарипов.
Захира: Бахтиёр Расулов, Фарҳод Мираҳмедов, Дониёр Тулибоев, Ислом Комолжонов, Мирало Миразизов, Асомиддин Жалолиддинов, Муҳаммад Маматкаримов, Абдулла Аҳмаджонов, Бобур Пайзуллаев, Абдулла Солиҳов.
Шу тариқа, 1-тур якунларига кўра, “Локомотив” жамоаси футзалчилари мусобақа жадвалининг 10-поғонасига жойлашди. Жамоа ҳисобида 3 очко мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, энди жамоалар қисқа таътилга чиқишади. Олий лигада 2–тур баҳслари 9-15 декабр саналарида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.