“Локомотив” – “Пахтакор” ўйини олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Эртага Суперлига 9-тур учрашувлари старт олади. Турнинг марказий ўйинида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” пойтахтимизнинг яна бир клуби – “Пахтакор”га қарши баҳс юритади. 

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.  Ўйин комиссари Маъмур Саидқосимов раҳбарлигида ўтган йиғилшда учрашувнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.  Шунингдек,  жамоалар ўйинни қандай либосда ўтказишлари масаласи ҳал этилди.

Унга кўра, “Локомотив” ўйинни анъанавий қизил-яшил-яшил либосда ўтказади. Жамоамиз дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади.  Меҳмонлар эса сариқ рангли формада ўйнашади. Рақиб посбони яшил либосда ўз дарвозасини қўриқлайди.

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви эртага “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.  Баҳс соат 20: 00да старт олади.  Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда кўрсатилади.