Аёллар футболи: “Локомотив-W” “Андижанка”га имкониятни бой берди

Футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатида 5-тур учрашувлари ўтказилди. 

Турнинг қизиқарли беллашувларидан бири Андижондаги вилоят футболга ихтисослашган мактаб-интернати майдонида бўлиб ўтди. Унда “Локомотив-Women” футболчи қизлари “Андижанка” меҳмони бўлишди.  Ўйинда мезбонлар 2: 1 ҳисобида зафар қучди. Мусобақа жадвали пешқадами дарвозасини “Локомотив” сафида Камола Бердиева ишғол этишга муваффақ бўлди.

 

“АНДИЖАНКА” – “ЛОКОМОТИВ” – 2:1

Андижон шаҳри. Вилоят футболга ихтисослашган мактаб-интернати майдони. 127 томошабин.

Ҳакамлар: Даулетбай Жалимов (Тошкент вил.), Хайринисо Эркинова (Тошкент), Александра Кончикова (Тошкент).

Голлар: Н.Дадажонова (19), О.Ёқубова (73) – К.Бердиева (12).

“Андижанка”: Кумушой Ғуломова, Зиёдахон Тўланбоева, Мохираҳон Жўрабоева, Нилуфар Дадажонова,  Омадой Мингбоева (Адель Раҳимова, 83), Мафтуна Жўраева, Ойгулхон Ёқубова , Гулнора Давронова, Муқаддам Абдуллаева, Гулираъно Ҳасанова (Комила Тўхтасинова, 40), Фарангиз Гулова.

“Локомотив”: Камила Юмангулова (Моҳинур Хусанова, 90+4), Хуршида Жуманова, Оматхон Султонова (Ойсара Суюнова, 85), Шаҳризода Зайнитдинова (Жасмина Абдуғаниева, 48), Камола Бердиева, Илвина Камалиева, Ситора Муқумова, Мафтуна Жўраева, Зарина Бобоева, Дилдора Эргашева, Зуҳра Бердиева (Ойсара Суюнова, 66).

Огоҳлантиришлар: Г.Ҳасанова (30), Н.Дадажонова (32), К.Ғуломова (62) – Э.Камолиева (40), О.Султонова (68).

Четлатиш: Н.Дадажонова (70, 2-сариқ) – З.Бердиева (30)

Назоратчи – Ш.Бозоров (Наманган).

Комиссар – Р.Толипжонов.

 

“Локомотив-W” навбатдаги учрашувини яна Водийда ўтказади.  Энди жамоамиз 28 апрелда “Қўқон-1912” меҳмони бўлади.