Яна бир жаҳон чемпионати иштирокчиси “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади

“Локомотив” профессионал футбол клуби бир неча йилдан буён пойтахтимиздаги 23-сонли меҳрибонлик уйи билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Ўзбекистон чемпиони аъзолари тез-тез ушбу меҳрибонлик уйига ташриф буюриб туришлари кўпчиликка маълум. 

Ушбу мавсумдан бошаб мазкур меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Локомотив” ПФК номидан Тошкент шаҳар ҳаваскорлар лигасида иштирок эта бошлаганди. Секин-аста ажойиб иқтидорли йигитларни камолга етказаётган мазкур жамоа жорий йилнинг кузидан бошлаб футзал бўйича мамлакат чемпионати 1-лигасида ўз иштирокини бошлайди.

Айни пайтда эса 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари шу йилнинг 10-18 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда Жамоа ҳар куни машғулот ўтказмоқда. Ҳафта сўнггида эса шаҳар ҳаваскорлар лигасида ўйинларда майдонга чиқмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жамоанинг барча аъзолари “Локомотив” ПФК логотиплари туширилган экипировка ҳамда спорт анжомлари билан тўлиқ таъминланган. Бунда “Локомотив” ПФКнинг расмий ҳамкорларидан бири Elmakon компанияси яқиндан кўмак кўрсатди.

Куни кеча “Локомотив” стадионида мазкур жамоа билан учрашув ўтказилди.  Унда “Локомотив” ПФК бош дирекори ўринбосари Тўлабек Акрамов жамоанинг барча аъзоларига спорт сумкалари топширди ҳамда Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган 23-сонли меҳрибонлик уйи жамоасига мундиалда омад тилади.

img_0170

img_0150

img_0187

img_0217