“Локомотив” тарбияланувчилари Малайзиядаги халқаро мусобақада иштирок этишади

“Локомотив” жамоасининг 12 ва 14 ёшгача бўлган тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро “1-ST AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақасида иштирок этади.

“Локомотив U-12” ҳамда “Локомотив U-14” бугун Куала Лумпурга етиб борди. Жамоамиз у ерда Сингапур, Малайзия ҳамда Япониядан келган тенгқурларига қарши баҳс юритишади. Учрашувлар эртадан старт олиши кўзда тутилган.

photo_2016-11-18_20-43-14

Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг етакчи жамоалари футбол мактаблари 12 ва 14 ёшгача тарбияланувчилари иштирок этишади ва турнир 22 ноябрга қадар давом этади.

photo_2016-11-18_20-43-09

photo_2016-11-18_20-42-55