Жаҳон чемпионлари энди “Локомотив” либосида ҳаракат қилишади 

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон бўйича етакчи жамоалардан бири саналади. Буни ушбу терма жамоа қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. 

Мазкур терма жамоа яқиндагина 18 ёшгача бўлган заиф эшитувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди. Қолаверса, ушбу жамоамиз Осиё чемпионатида ҳам 3-ўринни банд этишга муваффақ бўлганди. Эндиликда заиф эшитувчилар терма жамоамиз Жанубий Кореяда ўтадиган қитъа биринчилигига ҳозирлик кўрмоқда.

Турли хил ижтимоий лойиҳалар амалга оширишда анча фаол бўлган “Локомотив” профессионал футбол клуби заиф эшитувчилар жамоаси билан яқин алоқалар йўлга қўйди. Айни пайтда ушбу жамоа “Локомотив” ПФК номидан Тошкент шаҳар ҳаваскорлар футбол лигасида иштирок этмоқда. “Локомотив” жамоанинг барча аъзоларини тўлиқ экипировка ҳамда спорт анжомлари билан таъминлади. Қолаверса, жамоанинг машғулотлар ўтказиши ва ўйинларга пухта тайёргарлик олиб бориши учун спорт зали ҳам ажратди.

img_0020

Куни кеча “Локомотив” стадионида заиф эшитувчилар жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказилди. Унда клуб раҳбарияти ҳамда заиф эшитувчилар жамоасининг экипировка билан таъминланишида ўз ёрдамини аямаган Elmakon компанияси вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида “Локомотив” ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, заиф эшитувчилар жамоаси билан яқин алоқалар ҳали узоқ давом этишини билдирди:

– Ўзбекистонлик заиф эшитувчилар жамоаси бутун жаҳонда ўз обрўсига эга. Ушбу жамоа ҳамиша ўзи қатнашадиган мусобақаларда юқори ўринларни банд этади. Биз бундай ажойиб жамоанинг клубимиз номидан шаҳар ҳаваскорлар лигасида иштирок этаётганидан мамнунмиз. Ушбу жамоага қандай ёрдам зарур бўлса, уни кўрсатишга доим тайёрмиз, – деди. 

Таъкидлаб ўтамиз, 4-марта ўтказладиган Осиё-Тинч океани минтақаси чемпионатида Ўзбекистон заиф эшитувчилар жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақа эртадан старт олади ва 6 майгача давом этади.

img_0032

img_0052

img_0063

img_0077

img_0112