Бугун аёллар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ҳам 4-тур ўйинлари ўтказилди. “Локомотив-Women” футболчи қизлари ўз майдонида “Қизилқум-Гули”га қарши баҳс олиб боришди.
Анчагина қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда “Локомотив” футболчи қизлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Локомотив-W” – “Қизилқум” 3: 1
Голлар: Ситора Мукумова (42), Комола Бердиева (68), Дилдора Эргашева (90+4) – Нозима Қосимбекова (19)