“Локомотив” – “Сўғдиёна” ўйини олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Эртага, 21 апрел куни “Локомотив” Суперлига 7-тури доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. 

Бугун мазкур икки жамоа ўйини олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда комиссар, ўйин нзаоратчиси, ҳар икки жамоа маъмурлари ва матбуот котиблари иштирок этишди.  Йиғилишда ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Қолаверса, эртанги ўйин либослари масаласи ҳал этилди.

Унга кўра, “Локомотив” эртага қизил-яшил-яшил либосда майдонга чиқадиган бўлди. “Сўғдиёна” эса оқ-қора-оқ формада ўйнайди.

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” – “Сўғдиёна” баҳси сат 20:00да бошланади.