“Локомотив” навбатдаги учрашувини “Сўғдиёна”га қарши ўтказади

Ушбу ҳафтада Суперлигада 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бу сафар ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.

Учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Ўйин соат 20:00да “Локомотив” стадионида старт олади.

 

21 апрель (шанба)

“Локомотив” (Тошкент) – “Сўғдиёна” (Жиззах)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент),  О. Абдувасилов (Тошкент),  Р. Каримов (Тошкент).

Назоратчи – К. Смирнов (Қарши).

Комиссар – Л. Қўчқоров.

lokomotiv uzbek club