Футзал: “Локомотив” “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

Футзал бўйича мамлакат чемпионати ҳам секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Кеча 3-тур ўйинлари ниҳоясига этди.

Икки кун давом этган беллашувларда бир қатор кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди.

Жумладан, “Локомотив” футзал жамоаси бу сафар ўз уйида “Бунёдкор”ни қабул қилди. 11 апрел санасида ўтган беллашувда “қалдирғочлар” 6:1 ҳисобида зафар қучишди. Кеча бўлиб ўтган иккинчи ўйинда эса жанговар дуранг қайд этилди – 5:5.

 

“ЛОКОМОТИВ” – “БУНЁДКОР” – 5:5

Тошкент шаҳри.  “Ўзбекистон” спорт мажмуаси.  54 томошабин.

Голлар: А. Солихов (10),  А. Элмуродов (30),  М. Ҳайдархўжаев (39),  А. Жалолиддинов (40) – Ж. Нормирзаев (17,  40),  Д. Валижонов (18),  З. Зиёмуҳаммедов (23),  И. Шарипов (25),  О. Воҳидов (25-ўз дарв. ).

Огоҳлантириш: А. Жалолиддинов (39,  “Локомотив”).

 

Таъкидлаш жоизки, 4-тур ўйинлари 20-21 апрел кунлари ўтказилади.  “Локомотив” энди “Металлург” майдонига сафар уюштиради. Жамоа ҳозирча 6та ўйиндан сўнг 3 очко жамғарганча, 10-поғонада бормоқда.