“Насаф” – “Локомотив” / Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида

Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг энг қизиқарли тарзда ўтиши тахмин қилинаётган беллашувида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Қаршида “Насаф” меҳмони бўлади. 

Ушбу икки жамоа ўртасидаги беллашувлар ҳамиша муросасиз ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Қайд этиш жоизки, “Локомотив” ва “Насаф” шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 26 марта тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларнинг 13тасида “аждарлар”, 8тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган.  Яна 5та учрашув дуранг билан ўз ниҳоясига етган.

Ҳозирга қадар жамоаларнинг ўзаро баҳслардаги киритилган голлари нисбати – 37га 27ни ташкил қилмоқда.

“Локомотив” ва “Насаф” жамоаларининг илк тўқнашуви 2004 йилда бўлиб ўтган ва Тошкентда кечган матчда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришишган.

shuhanasaf