“Локомотив” ПФК бош директори “Эвертон”да малака оширди

Ўзбекистон ҳамда Англия Футбол Ассоциациялари ўзаро ҳамкорлиги доирасида юртимизнинг бир қатор жамоалари бош директорлари инглиз диёрида бўлиб, “Эвертон” клубида малака оширишди. 

Жумладан, “Локомотив” ПФК бош директори Зокир Сеидуллаев ҳам “Эвертон”га ташриф буюриб, ушбу клубнинг ички инфратузилмаси, академияси, маркетинг бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишди. Зокир Икрамович ташриф давомида инглиз жамоасининг ўйинлар ўтказишга тайёргарлик жараёни, мухлислар учун яратиладиган қулайликлар, ўйин куни бўлиб ўтадиган турли тадбирлар, умуман футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш борасидаги тажрибасини ўрганди.

Қолаверса, “Эвертон” футбол академияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, ушбу клубнинг ёш иқтидорларни тарбиялаш фалсафаси тўғрисида ҳам батафсил маълумотга эга бўлинди.