“Локомотив” – “Қўқон-1912” ўйинига кириш бепул

“Локомотив” Суперлига 5-турида “Қўқон-1912″ни қабул қилади.  

Стадионга янада кўпроқ мухлислар жалб этиш,  уларга янада кўпроқ қулайликлар яратишга интилаётган “Локомотив” ПФК мазкур учрашувга мухлисларнинг бепул тарзда киришларини таъминлашга қарор қилди.   7 апрел куни соат 18:00да “Локомотив” стадионида старт оладиган учрашувни бевосита ўйингоҳдан кузатишни мақсад қилган барча мухлислар “Локомотив” стадиони кассаларига мурожаат қилишлари мумкин.   Кассада уларга 1-8 секторлар учун бепул билетлар тақдим қилинади.

Қолаверса, стадионга ташриф буюрадиган барча ишқибозлар клуб дўконларидан жамоамиз либос ҳамда атрибутларини ҳарид қилиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Lokomotiv toshkent -qo'qon jamoasi