Футзал: “Локомотив” илк ўйинда “Нефтчи”га имкониятни бой берди

Футзал бўйича миллий чемпионатимиз ҳам секин-аста қизғин паллага кириб бормоқда. 

Бугун 2-тур учрашувларига старт берилди.  Фарғонада “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлган “темирйўлчилар” рақибга имкониятни бой бериб қўйишди.  Учрашувда фарғоналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.  “Нефтчи” сафида Ғулом Мамажонов ҳамда Ҳусниддин Нишонов гол киритган бўлса, “Локомотив” таркибида Мирзохид Хайдархўжаев муваффақият қозонди.

Эртага жамоалар иккинчи учрашувни ўтказишади.  Ўйин “Нефтчи” футбол академиясининг ёпиқ мажмуасида ўтказилади ва соат 18:00да бошланади.