Игорь Йелич: “Қўқон-1912″ни мағлуб этишга уринамиз

“Локомотив” Суперлига 5-тури доирасида ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Мазкур ўйин олдидан “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Игорь Йелич клуб расмий сайтига ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди:

– “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинга жамоамиз жиддий ҳозирлик олиб борди. Учрашувда барча йигитлар ўзларининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга шай.  Тўғри, “Қўқон” билан ўйин осон кечмайди.  Зеро “Локомотив”га қарши беллашувга барча жамоалар жуда қаттиқ тайёргарлик олиб боришади. Лекин биз майдонга фақат 3 очко ва ғалаба учун чиқамиз.  Майдонда ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз. Секин-аста бутун жамоамиз яхши формага кириб бормоқда.  Айниқса, “Ал Ваҳда” устидан қозонилган ажойиб ғалаба барчамизга яхши кайфият ва ўзимизга ишонч тақдим этди. Бу галги ўйинда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни шод этишга ҳаракат қиламиз, – деди маҳоратли футболчи. 

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви соат 18:00да старт олади.

igor jelic