“Локомотив” ҳали “Қўқон-1912″га умуман мағлуб бўлмаган

“Локомотив” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувлар ҳамиша қизиқарли тарзда ўтиб келади.  Бироқ ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихи у қадар узоққа бориб тақалмайди.  

“Локо” ушбу рақибга қарши ҳозирга қадар миллий чемпионатларимиз тарихида 7 марта ўйин ўтказган ва ҳали умуман мағлубият аламини тотиб кўрмаган. “Темирйўлчилар” жамоаси ўзаро беллашувларнинг 4тасини ўз фойдаларига ҳал этишган. 3та ўйин эса дуранг натижаси билан тугаган. Қўқонлик футболчилар эса “Локомотив” устидан ҳали ғалабага эришмаган.

diyor2

“Локомотив” Қўқон жамоасига қарши илк ўйинини 2015 йилги мавсумда ўтказган.   24 май санасида “Локомотив” майдонида ўтган матчда 1:0 ҳисоби қайд этилган.   Умумий ҳисобда “Локо” ушбу рақиб дарвозасини 15 марта ишғол этган. Ўз дарвозамиздан эса 5 бора тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Қўқон-1912” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, ўшанда “Локо” ўз майдонида рақибни 4:0 ҳисобида таслим этганди.

sara2

 

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

07.04.2018 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1

25.10.2017 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0

agmk-statistika