“Локомотив” Суперлига 5-турида “Қўқон-1912” билан баҳс юритади

7 апрель куни Тошкентнинг “Локомотив” клуби Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасида “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Мазкур учрашувни тажрибали рефери – Валентин Коваленко бошқариб боради.  Учрашув пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.  Ўйиннинг бошланиш вақти – 18:00.

 

Суперлига 5-тур

7 апрель (шанба) / 18: 00

“Локомотив” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент),  А. Худойберганов (Тошкент).

Назоратчи – А. Попов (Тошкент).

Комиссар – Б. Маметов.

 

Эртага соат 12:00да мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтади.  Соат 16:00да эса жамоаларнинг ёшлар таркиблари ўзаро баҳс юритишади.  Эртанги ёшлар лигаси ўйини ТТЙМИ стадионида ўтказилади.

lokomotiv vs qo'qon-1912