Олег Зотеев “Ал Ваҳда” билан ўйинни ўтказиб юборади

Бугун “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси билан баҳс олиб боради. 

Мазкур учрашувда “темирйўлчилар” жамоаси ҳимоячиси Олег Зотеев ҳисобидаги сариқ карточкалари сони 2тага етгани сабабли майдонга туша олмайди. Тажрибали футболчи “Зоб Аҳан” ҳамда “Ал Дуҳаил” жамоаларига қарши беллашувларда ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган эди.

Шунингдек, “Ваҳда” сафида ҳам 3 нафар ўйинчи огоҳлантиришлари сабабли бугун ўйнамайди. Салим Султон Алшаржи, Муҳаммад Абдулбосит ҳамда Балаш Жужак бугунги ўйинни ўтказиб юборишади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Ал Ваҳда” – “Локомотив” қарама-қаршилиги бугун Абу Дабидаги “Zayed Sports City” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:10да бошланади.