ОЧЛ-2018: “Ал Ваҳда” – “Локомотив” ўйинолди расмий тадбирлари хусусида

3 апрель куни “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси меҳмони бўлади. 

Бугун, 2 апрель куни мазкур ўйин олдидан бир қатор ўйинолди тадбирлар ўтказилади.  Жумладан, маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан 13:00да) ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтади.  Унда ўйин куни томонлар қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари масаласига ойдинлик киритилади.

Сўнг маҳаллий вақт билан соат 16:00да “Локомотив” жамоаси устози ва бир нафар етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.  Соат 19:00дан бошлаб эса “Локомотив” футболчилари ўйин бўладиган “Zayed Sports City” ўйингоҳида расмий машғулот ўтказишади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Ал Ваҳда” – “Локомотив” ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 20:10да “Zayed Sports City” стадионида бўлиб ўтади.

weahdaloomotiv