АГМК – “Локомотив” учрашуви қолдирилди

Хабарингиз бор,  айни пайтда ФИФА кунлари бошлангани сабабли кўплаб футболчилар ўз миллий терма жамоалари ихтиёрида бўлиб туришибди. 

Ўзбекистон МТЖ ҳам 23 март куни Сенегалга қарши,  27 март куни эса Марокашга қарши баҳс олиб боради.  Темур Кападзе мазкур ўйинларга “Локомотив” жамоасидан 7 нафар футболчини жалб этган.  Тақвим бўйича,  29 март куни “Локомотив” Олмалиқда АГМК меҳмони бўлиши лозим эди.

Бироқ 27 март куни терма жамоа сафида ўйин ўтказадиган футболчиларнинг АГМК билан ўйинга тўлиқ кучда етиб кела олмасликларини инобатга олган ҳолда АГМК – “Локомотив” беллашуви кейинроқ муддатга кўчирилди.

uzbekistansuperliga