Франция ФФ президенти маҳкамаси бошлиғи ва Техник директори ўринбосари “Локомотив” стадионида бўлди

Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю айни пайтда юртимизда расмий сафар билан бўлиб туришибди.  

Бугун Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю “Локомотив” стадионига ташриф буюришди ва клуб инфратузилмаси билан яқиндан танишишди.   Уларга ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний ҳамроҳлик қилди.

Мартабали меҳмонлар клуб билан яқиндан танишиш қаторида “темирйўлчилар” жамоаси машғулот жараёнини ҳам кузатишди.