“Локомотив” ва ниҳоят Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди!

Биласиз, олий лигада 29-тур учрашувлари старт олди. Бугун тур доирасидаги аҳамиятга молик учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Унда олтин медаллар учун кураш олиб бораётган Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши баҳс юритди.

Анчагина қизиқарли ва муросасиз кўриниш олган беллашувда кучлар тенг келди – 1:1. Натижада “Бунёдкор” ҳисобидаги очколар сони 63тага етди. “Локомотив” ҳисобида эса аллақачон 68 очко мавжуд ва бу икки жамоа ўртасида 5 очколик фарқ бор эканини англатади. Бундан келиб чиқадики, “Локомотив” футбол клуби 2016 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионлиги масаласини ўз фойдасига ҳал этишни уддалади.

IMG_5933

2002 йилда ташкил этилган “Локомотив” клуби шу пайтга қадар 3 марта Ўзбекистон вице-чемпиони унвонини, 1 мартадан бронза медали, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон супер кубоги соҳибига айланган эди. Бугун эса жамоа тарихида янги саҳифа очилди ва жамоа илк бор мамлакатимизнинг тенгсиз клуби номини қўлга киритди.