“Локомотив” – “Ал Дуҳаил” учрашувини япониялик ҳакам бошқаради

12 март куни Осиё Чемпионлар Лигасида 4-тур учрашувлари старт олади.  Бу сафар Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Қатар чемпиони – “Ал Дуҳаил”ни синовдан ўтказади. 

Мазкур учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи аниқ бўлди.  Унга кўра,  “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” баҳсида япониялик ҳакамлар ишлашади.  Бош ҳакам – Кимура Ҳироюки.  Унга қанотларда ҳамюртлари Очи Шинжи ҳамда Нишиҳаши Исао ёрдам беришади.  Тўртинчи ҳакам вазифасини эса ҳиндистонлик Банержи Пранжал бажаради.

 

ОФК Чемпионлар Лигаси / Гуруҳ босқич

4-тур / Тошкент.  “Локомотив” стадиони / 17: 00

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Дуҳаил” (Қатар)

Учрашув комиссари:  Донг Женг (Хитой)

Ҳакамлар назоратчиси:  Кадҳум Ауда Лазим ал Саиди (Ироқ)

Бош ҳакам:  Кимура Ҳироюки (Япония)

Қанот ҳакамлари:  Очи Шинжи (Япония),  Нишиҳаши Исао (Япония)

Захира ҳаками:  Банержи Пранжал (Ҳиндистон)

 

Таъкидлаб ўтамиз,  “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” қарама-қаршилиги 12 март,  душанба куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.  Ўйин соат 17:00да старт олади.