“Локомотив” – “Металлург”ўйини олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Эртага Суперлигада 2-тур учрашувлари давом эттирилади.  Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз уйида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. 

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди.  Унда ўйин ташкилий масалалари муҳокама қилинди.  Шунингдек,  эртага жамоалар қандай рангдаги либосда майдонга чиқишларига ҳам ойдинлик киритилди.

Унга кўра,  “Локомотив” эртанги баҳсни тўлиқ қизил рангдаги либосда ўтказади.  Меҳмон жамоа вакиллари эса тўлиқ кўк рангли формада майдонга чиқадиган бўлишди.

Таъкидлаб ўтамиз,  “Локомотив” – “Металлург” учрашуви 9 март куни соат 20: 00да “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.