“Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди

Биласиз,  6 март куни “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари доирасида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоаси меҳмони бўлади. 

5 март куни “темирйўлчилар” жамоаси “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида ўйин олдидан расмий машғулот ўтказишди.  Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечди.  Унга бир қатор телеканал ҳамда газета мухбирлари ҳам ташриф буюришди.

Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди.  Унда “Локомотив”нинг Доҳага олиб келган барча 20 нафар ўйинчиси иштирок этди.  Барча олдиндаги учрашувга астойдил тайёргарлик олиб борди.

Қуйида жамоамизнинг машғулотидан фотоҳисоботни томоша қилишингиз мумкин: 

img_0395

img_0376

img_0157

img_0178

img_0219

img_0180

img_0273