Футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг олий лига 1-тур баҳслари давом этмоқда.
Бугун жамоалар иккинчи кунги учрашувларни ўтказишди. “Дўстлик- AIN” жамоасига қарши баҳс юритган “Локомотив” футзалчилари ўз дарвозаларидан жавобсиз 8 та гол ўтказиб юборишди.
Олий лига
1-тур, 2-кун
“Локомотив” – “Дўстлик- AIN” 0:8
Голлар: О.Полвонов 1, 16, 21, У.Боймаматов 25, 36, Ф.Фахриддинов 28, Ш.Мустафоев 33, Ф.Жумаев 38
“Локомотив” (биринчи бешлик): Умиджон Усмонов, Абдужамшид Қаюмов, Мирзохид Хайдархўжаев, Жавоҳир Ҳамидов, Илҳом Шарипов.
Захира: Артем Грабовский, Бахтиёр Расулов, Дониёр Тулибоев, Ислом Комолжонов, Мирало Миразизов, Асомиддин Жалолиддинов, Абдулла Аҳмаджонов, Бобур Пайзуллаев, Абдулла Солиҳов.
“Дўстлик- AIN” (биринчи бешлик): Акмал Хазратқулов, Шаҳбоз Аҳмедов, Ойбек Полвонов, Алишер Ибрагимов, Шерзод Мустафоев.
Захира: Жавоҳир Очилов, Алишер Юсупов, Бахтиёр Баратов, Абубакир Усмон, Феруз Фахриддинов, Фарҳод Жумаев, Улуғбек Боймаматов.
Огоҳлантириш: А.Ибрагимов (11)
“Локомотив” жамоаси навбатдаги ўйинини эртага соат 12:00да “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади.