Андрей Микляев:  Жуда муҳим ғалаба қўлга киритилди

“Локомотив” 1-турни сафарда “Қизилқум” жамоасига қарши баҳс билан бошлади ва Суперлиганинг илк турида дастлабки 3 очкони қўлга киритди.

Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” жамоаси устози Андрей Микляев ОАВ вакилларига ўйин ҳақидаги фикрларини сўзлаб берди:

– Учрашув осон ўтгани йўқ.  Рақиб жамоа ҳам анча қаршилик кўрсатишга уринди.  Биз эса оғишмай ўз мақсадимиз сари интилдик.  Якунда жуда зарур голлар рақиб дарвозасига киритилди ва жамоамиз чемпионатни ғалаба билан бошлади.  Энди бор эътиборни олдиндаги ўйинларга қаратамиз.  Бизни жуда тиғиз жадвал кутиб турибди.  12 мартга қадар яна 3та ўйин ўтказамиз.  Шунинг учун ҳам бугун баъзи футболчиларимизга дам олиш имконини тақдим этдик.  Мавсумни яхши бошладик,  шу руҳда давом этамиз деган умиддаман,  –  деди тажрибали мутахассис.