“Қизилқум” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар иштирокида митинг ўтказилди

Бугундан Ўзбекистон Суперлигаси старт олади.  Турни “Қизилқум” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги беллашув очиб беради. 

Барча жабҳада янгилик ҳамда ўзгаришларга интилаётган ЎзПФЛ бу йилдан эътиборан Суперлига учрашувлари олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди митинглари ҳам ўтказишни йўлга қўйди.  Бугун “Қизилқум” ва “Локомотив” жамоаси мураббийлари,  администратор ҳамда матбуот котиблари иштирокида митинг ўтказилди.  Унда ўйин давомида ва унинг атрофида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар таништирилди ва муҳокама қилинди.

Митинг якунида жамоалар бугунги ўйинни қандай либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди.  Унга кўра, “Локомотив” баҳсни қизил-оқ-оқ либоcда ўтказадиган бўлди.  Жамоамиз дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади.  “Қизилқум” эса кўк-кўк-кўк рангдаги формада ўйнайдиган бўлди.  Мезбон жамоа дарвозабони кулранг либосда ўйинга чиқади.

mitingqzqi10

jelicic mirko lokomotiv uzbek

forma2018qzq

Таъкидлаб ўтамиз,  “Қизилқум” – “Локомотив” қарама-қаршилиги соат 18: 00да бошланади.  Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.