“Локомотив” “Қизилқум” билан ўйинга тайёргарликни давом эттиряпти

1 март куни Суперлига баҳслари старт олади.  Илк турни “Локомотив” сафарда “Қизилқум”га қарши ўтказади. 

Айни пайтда “темирйўлчилар” жамоаси мазкур тўқнашувга ҳозирликни давом эттирмоқда.  “Локомотив” футболчилари бугун ҳам клуб қароргоҳида машғулот ўтказишди.  Унда жамоамизнинг барча аъзолари иштирок этди.  Салим Мустафоев бугундан умумий машғулотларда қатнаша бошлади.  Нивалдо эса ҳамон якка тартибда шуғулланмоқда.

Қуйида “Локомотив”нинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: 

img_0081

img_0092

img_0025

img_0120

img_0114

img_0015

img_0098