Тайёрлов гуруҳлари. “Локомотив” футболчилари финалда!

Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган тайёрлов гуруҳлари мусобақасида иштирок этаётган “Локомотив” тарбияланувчилари финалга йўл олишди. Бугун бўлиб ўтган ярим финал баҳсида ёш “темирйўлчилар” “Бунёдкор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Мазкур мусобақа 1998-99 йилда туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтяпти ва бунда Юрий Винтовкин бошқарувидаги жамоамиз иштирок этмоқда. Бугунги ўйинда Кучкаров Акбар томонидан киритилган гол “Локо”га навбатдаги ғалабани тақдим этди.

Энди 15 ноябрь куни тайёрлов гуруҳлари мусобақасининг финал учрашуви ўтказилади. Бунда “Локомотив” ва “Насаф” тарбияланувчилари ўзаро бас олиб боришади. Бугунги ярим финалнинг биринчи учрашувида “Насаф” ҳам “Нефтчи”дан 1:0 ҳисобида устун келди.

Биз Қаршида бўлиб турган жамоамизни бугунги ғалаба билан табриклаймиз ва финал беллашувида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

Тайёрлов гуруҳлари. Ярим финал. 13 ноябрь

ЛОКОМОТИВ – БУЁДКОР 1:0

Гол: Акбар Кучкаров (65).

 

“Локомотив” таркиби:

Жўрабек Рўзиев

Нурматов Мурод

Отабек Муҳамедов

Ҳамидулла Собиров

Ҳаёт Раҳимжонов

Аббос Комилов

Омад Араббоев

Шоҳруҳ Мўминқулов

Артур Аванесов

Рустам Ҳамроев

Акбар Кучкаров

 

Захирадан тушганлар:

Шаҳобиддин Мусабоев

Акбар Акбаров

Воҳид Юнусов