“Локомотив” “Фуладшаҳр” стадионида расмий машғулот ўтказди

Биласиз, эртага, 19 февраль куни Тошкентнинг “Локомотив” клуби қитъа чемпионлар лигаси 2-тур ўйинлари доирасида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоаси меҳмони бўлади.

Бугун “темирйўлчилар” жамоаси учрашув ўтадиган “Фуладшаҳр” стадионида ўйинолди расмий машғулоти ўтказишди. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечди. Бир қатор эронлик журналистлар ҳамда ТВ вакиллари жамоамиз машғулот жараёнини кузатиб боришди.

Шуни таъкидлаш жоизки, машғулот пайти Исфаҳонда анчагина кучли шамол эсиб турди. Стадион тоғлар бағрида жойлашгани боис бу ерда анчагина салқин ҳаво ҳукмронлик қилмоқда.

Умуман олганда, машғулот анча кўтаринки руҳда ўтди. “Локо” футболчилари эртанги баҳсга юқори кайфиятда ҳозирлик кўришмоқда.

Қуйида севимли жамоамизнинг машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

img_0078

img_0091

img_0123

img_0126

img_0141

img_0118