“Локомотив” вакиллари қитъа миқиёсида эътирофда!

Жорий ҳафтадан эътиборан Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсум гуруҳ босқич беллашувларига старт берилди.

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси нуфузли турнирни ишончли ғалаба билан бошлади. “Темирйўлчилар” ўз уйида БААнинг “Ал Ваҳда” клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Мазкур беллашувда “Локо” ярим ҳимоячиси Икром Алибоев майдоннинг биринчи ярмидан туриб рақиб дарвозасини қойилмақом тарзда ишғол этишга муваффақ бўлди. Унинг голи турнинг энг чиройли голига 4 нафар номзодлардан бири сифатида қайд этилди.

Шунингдек, 1-тур рамзий жамоасидан “Локомотив”нинг дарвоза қўрғони метин вакили Игнатий Нестеров ҳам ўрин олди. Ишонамизки, “Локомотив” ОЧЛ-2018даги муваффақиятли юришини ҳали узоқ давом эттиради!..

aclrj