Андрей Микляев: Эртага майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз

“Локомотив” – “Ал Ваҳда” учрашуви олдидан жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Локомотив” устози Андрей Микляев жамоа ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ҳамрохлигида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:

– Эртага бизни қийин, аммо ўз навбатида жуда қизиқарли беллашув кутиб турибди. Янги мавсумни ғалаба билан бошлаш ниятидамиз. Ушбу матч биз учун 2018 йилдаги илк расмий ўйин бўлади. Лекин шунга қарамасдан жамоамиз чиройли ўйин кўрсатишга уринади. Чунки янги мавсумга яхши тайёргарлик олиб бордик, дея оламан. Рақиб – кучли жамоа. Уларнинг таркибида маҳоратли футболчилар етарли. Лекин биз эртага майдонга фақат ва фақат ғалаба учун чиқамиз, –  деди тажрибали мутахассис.

zoxir akramxonov

– “Ал Ваҳда” билан ўйинда мухлисларимиздан бизни фаол қўллаб-қувватлашни кутяпмиз. Зеро стадион тўла ишқибоз бўлса, биз ҳам янада кўпроқ шижоат билан майдонда тўп сурамиз. Умид қиламанки, эртага ижобий натижа қайд этамиз, –  деди Икром Алибоев.

aclmiklyaev

acl20181