“Локомотив” янги футболчиларини кенг оммага таништирди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум старти олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчилари тақдимот маросимини ўтказди. 

“Локомотив” стадиони матбуот анжуманлар залида ташкил этилган тадбирда 6 нафар футболчи таништирилди. Даставвал клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, клуб олдига янги мавсумда улкан мақсадлар қўйилаётганини таъкидлади:

– “Локомотив” 2018 йилги мавсумни амалдаги чемпион ва кубок соҳиби сифатида бошлайди. Бу эса зиммамизга катта масъулият юклаши табиий. Зеро биздан ўз унвонларимизни сақлаб қолиш ҳамда халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш талаб этилади. Шуни инобатга олган ҳолда жамоамиз янги мавсумга имкон қадар пухта ҳозирлик олиб борди. Таркибга яхши савиядаги футболчилар таклиф этилди. Энди улардан мухлисларимиз истаётган ўйинни намойиш этиш талаб этилади, –  деди Тўлабек Акрамов.

img_8135

Сўнгра Андрей Микляев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Жамоамиз янги мавсумга яхши тайёргарлик олиб борди. 2та хориж йиғини ташкил этилди. Яхши савиядаги жамоалар билан назорат ўйинлари ўйнадик. Қолаверса, таркибимизни сезиларли даражада кучайтира олдик. Ҳозир бизнинг ҳар бир чизиғимизда рақобат бор. Бу эса кишини хурсанд қилмай қолмайди, албатта, –  деди бош мураббий.

img_8148

Сўнгра футболчиларга янги рақамлари туширилган футболкалар топширилди. Унгра кўра, Сардор Рашидовга 27-рақам, Ҳусниддин Ғофуровга 19-рақам, Игорь Йеличга 88-рақам, Шерзод Каримовга 8-рақам, Чо Сук Жаэга 99-рақам ҳамда Нивалдога 6-рақам топширилди.

img_8202

cho suk jae

img_8213

img_8188