ОЧЛ-2018: “Локомотив” – “Ал Ваҳда” баҳсини япониялик ҳакам бошқаради

12 февраль санасидан Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми гуруҳ босқичига старт берилади.

“B” гуруҳи дастлабки тури доирасида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур учрашувни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам – Тожо Минору. Унга қанотларда ҳамюртлари – Очи Шинжи ҳамда Такаги Такуми ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса туркманистонлик Чоримурот Қурбонов бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – эронлик Энаят Масуд . Ўйинга комиссар сифатида Гонг конглик Чан Ка Чунг тайинланди.

 

ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи. 1-тур

12 февраль. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Ваҳда” (БАА)

Бош ҳакам: Тожо Минору (Япония)

Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи ҳамда Такаги Такуми (Япония)

Тўртинчи ҳакам: Чоримурот Қурбонов (Туркманистон)

Ҳакамлар назоратчиси: Энаят Масуд (Эрон)

Учрашув комиссари: Чан Ка Чунг (Гонг Конг)