“Локомотив” таркибга яна 2 нафар легионер қўшиб олди

Янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттираётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

“Локомотив” бугун мана шундай футболчилардан 2 нафари билан шартнома тузди. Булар – Жанубий кореялик ҳужумчи Чо Сук Жаэ ҳамда бразилиялик ярим ҳимоячи Нивалдо Родригес Феррейра.

Чо Сук Жаэ 24 ёшда бўлиб, у бунгача “Чонбук Моторс” жамоаси сафида тўп суриб келаётган эди. Шунингдек, бир муддат “Чоннам Драгонс” ҳамда “Анянг” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

8b0f74b3d8109cf6b3674a02fccd826f

Бразилиялик Нивалдо эса 29 ёшда бўлиб, у бунга қадар Белоруссиянинг “Динамо Брест” жамоаси аъзоси эди. У фаолияти давомида Бразилиянинг “Бараунас”, Қозоғистоннинг “Атирау”, Россиянинг “Сибирь”, “Луч Энергия” ва Белоруссиянинг “Гомель” каби жамоалари сафида фаолият олиб борган.

21520_13485895f93dbf2f14122edc22d1a2a2

Шу тариқа, жамоамиз Осиё Чемпионлар Лигасида тўлиқ легионерлар лимитидан фойдаланадиган бўлди. Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” сафида шунингдек, грузиялик Кахи Махарадзе ва сербиялик Игорь Йелич каби легионерлар мавжуд.