“Orient Finans Bank” “Локомотив”нинг янги титул ҳомийсига айланди

Йилдан-йилга клуб инфратузилмасини яхшилаб бораётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз ривожланиш тарихида яна бир янги қадам ташлаш арафасида турибди.

Эндиликда “Локомотив” жамоаси ўзаро ҳамкорлик келишуви асосида янги титул ҳомийга эга бўлди. Юртимизда ўз ўрнига эга саналадиган банклардан бири – “Orient Finans Bank” муваффақиятли якунланган музокаралар жараёнидан сўнг “Локомотив” жамоасининг янги титул ҳомийсига айланди. Шу тариқа, 2018 йилги мавсумда амалдаги Ўзбекистон чемпиони “Orient Finans Bank” ёзуви туширилган либосларда майдонга чиқади.

Биласиз, “Локомотив” профессионал футбол клубининг бош ҳомийси – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ саналади ва шу пайтга қадар жамоа айнан бош ҳомий ёзуви туширилган формаларда ўйнар эди. Имзоланган икки томонлама ўзаро фойдали шартномага кўра эса энди “Локомотив” жамоаси либосида янги титул ҳомий – “Orient Finans Bank” логотипи ўрин олади.