“Локомотив” бугун Болгария клуби билан ўйнайди

Янги мавсум тайёргарлигини Туркияда давом эттираётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун илк назорат учрашувини ўтказади.

Белекда ўтаётган йиғин доирасидаги дастлабки рақиб эса – Болгариянинг “Черно море” жамоаси бўлади.

Мазкур клуб ҳам ҳозирда Белекда ўқув-машғулот йиғини ташкил этмоқда. “Черно море” 1945 йилда ташкил этилган бўлиб, Болгария чемпионати юқори дивизионининг мунтазам иштирокчиси саналади. “Денгизчилар” жамоаси дея эътироф этилувчи мазкур жамоа асосан кўк ва яшил йўл-йўл либосларда майдонга тушади. “Черно море” жамоаси Болгария чемпионатида айни пайтда 7-поғонада бормоқда.

Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.