“Локомотив” янги мавсумни Jomaнинг янги дизайндаги либосларида ўтказади

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 2018 йилги мавсумда ҳам Испаниянинг Joma бренди либосларидан фойдаланади.

Анча вақтдан буён жамоамиз билан ҳамкорлик қилиб келаётган Joma янги мавсум учун ўтган йиллардагидан буткул фарқ қиладиган дизайн асосида формалар тайёрламоқда. Жамоамизнинг махсус буюртмаси асосида яратилган янги мавсум либослари яқин вақт ичида тақдим этилади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” ПФК айни пайтда юртимизда катта нуфуз ва обрўга эга бўлган компаниялардан бири билан ҳомийлик шартномаси юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Ҳал қилувчи паллага кирган мазкур музокаралар якунига етгач “Локомотив” профессионал футбол клубининг либосларидан янги титул ҳомийнинг логотипи ҳам ўрин олади.

lokomotiv uzbek kit shirt